Бугун, 9 март куни Сан-Францискодаги тақдимотда Apple компанияси янги 12 дюймли MacBook ноутбукини намойиш этди, дея хабар бермоқда TJournal. Унда барча ташқи портлардан воз кечилиб, улар ўрнига USB Type-C коннектори ўрнатилди.
Аввалги моделдан фарқли равишда, янги MacBook тачпади «клик» билан босилмайди. Бундан ташқари, клавиатурани ёритишнинг янги тизими пайдо бўлди: энди ҳар бир тугмачада алоҳида LED мавжуд.
12 дюймли MacBook тилларанг, тўқ кулранг ва кумушранг тусларда чиқарилади. Apple вакиллари сўзларига кўра, бир марта олинган заряд MacBook’ка 9 соат веб-сёрфинг ёки 10 соат мусиқа эшитиш учун етарли бўлади.
Изоҳ (0)