2015 йилнинг 4-9 март кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича Tashkent March Round Robin халқаро турнири ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон, Беларусь, Россия ва Украина давлатлари вакиллари ғолиблик учун дона сурди. Айлана тизимда 9 турдан иборат бўлган мусобақада бир йўла уч нафар ўзбекистонлик 5,5 тадан очко жамғариб, совринли ўринларни банд этди.
Қўшимча кўрсаткичларга кўра биринчи ўринни эгаллаган Севара Боймуродова халқаро мастер талабини ҳам бажарди. Иккинчи ўринни Владимир Егин эгаллаган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова бронза медали совриндори бўлди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва 4,5 очко билан бешинчи ўринни банд этган Ўзбекистоннинг яна бир вакили Баҳора Абдусатторова ҳам аёллар орасида халқаро мастер талабини бажарди.
Изоҳ (0)