Халқаро олимпия қўмитаси Аргентина шимолида иккита вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида уч нафар француз спортчиси ҳалок бўлгани муносабати билан мотам эълон қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, Аргентинанинг Ла-Риоха провинцияси осмонида иккита вертолёт тўқнашиб кетган. 10 киши, жумладан Франциянинг 8 фуқароси ҳалок бўлган.
Уларнинг орасида 25 ёшли сузувчи Камил Мюффа, 28 ёшли боксчи Алексис Вастен ва 57 ёшли спортчи Флоранс Арто бўлган.
Изоҳ (0)