Хитой назорат комиссияси Procter & Gamble Cо. компаниясини ишончсиз реклама учун Хитой тарихидаги энг катта жарима – 6,03 миллион юань (1 миллион доллар) миқдоридаги жаримага тортди, деб хабар бермоқда MarketWatch.
Назоратчиларнинг сўзларига кўра, Crest тиш пастасининг рекламасида у ишлатилганидан бир кун ўтибоқ тишлар оқара бошлаши айтилади. Тегишли натижани кўрсатиш учун эса видеони ўзгартирадиган дастурдан фойдаланилган.
Компаниянинг Crest China бўлимининг Weibo микроблоглар хизматидаги расмий саҳифасида берилган хабарга кўра, рекламани намойиш этиш 2014 йил ўрталарида тўхтатилган.
Изоҳ (0)