2015 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бельгия Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Алекс Ван Меувенни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат чоғида, йўлга қўйилган сиёсий мулоқот, давлат ва жамоавий тузилмалар ўртасидаги алоқалар Ўзбекистон – Бельгия муносабатларига жўшқин ва интилувчан тус бериши мамнуният билан эътироф этилди.
Шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги бевосита алоқаларни, хусусан, ўзаро ташрифлар ва бизнес-форумлар ўтказиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканликлари қайд этилди.
Эътироф қилинганидек, маданий-гуманитар, аввало, таълим, соғлиқни сақлаш ва санъат соҳаларидаги муносабатларни кенгайтириш ўзаро алоқалар ривожида муҳим аҳамият касб этади.
Учрашувда айрим минатақавий ва халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)