Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида тингловчи қизлар ўртасида «Балли, қизлар!» танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Академия бошлиғи, генерал майор Ш. Икромов ва бошқалар Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтириш масаласига давлат томонидан доимий эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлади.
Танлов шартларига кўра, академия тингловчилари югуриш, ҳарбий тайёргарлик, ўқ отиш, шунингдек, миллий таомлар тайёрлаш ва дастурхон тузаш бўйича ўзаро баҳслашди. Унда уч жамоа – биринчи курс қизларининг «Академия маликалари», иккинчи курснинг «Мардона қизлар» ва учинчи курснинг «Моҳитабон» жамоалари ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.
Якунда биринчи ўрин «Мардона қизлар», иккинчи ўрин «Моҳитабон» ва учинчи ўрин «Академия маликалари»га насиб этди.
Танлов қатнашчиларига диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Тадбир санъат усталари иштирокидаги концерт билан якунланди.
Изоҳ (0)