Сидней−Куала-Лумпур рейсини амалга ошираётган Малайзиянинг Air Asia X авиакомпанияси самолёти Мельбурнда мажбурий қўнишни амалга оширди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Авиакомпания вакили Airbus 333 самолёти қўнишдан аввал аэропорт устида икки соат айланиб юргани ҳақидаги хабарни рад этган, бироқ учувчи лайнерни қўндиришга биринчи уринишда эришмаганини тан олган.
Самолёт йўловчиларининг ва экипаж аъзоларининг ҳеч бирига зарар етмаган. Фавқулодда қўниш зарурати техник носозлик билан изоҳланган, самолёт ўзи учган Сидней аэропортига эмас, балки Мельбурнга қўнишига ушбу шаҳардаги яхшироқ об-ҳаво сабаб сифатида кўрсатилган.
Изоҳ (0)