Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи фуқаронинг икки бош қорамоли тунда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди, деб хабар беради «Постда» нашри.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида Гулобод қишлоғида яшовчи шахс жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)