Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, баҳор бошланганига қарамай ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 11−мартда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, 12−14 мартда ёғингарчилик кутилмайди (Тошкент вилоятидан ташқари). 11−14 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилк кутилмайди. Фарғона водийсида 11 мартда ёмғир, 12 мартда қор ёғиши мумкин. 13−14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0−5° илиқ, кундузи 10-17° илиқ бўлиши кутилмоқда.