АҚШнинг Аризона штатидаги Скотцдейл шаҳрида яшовчи Дин Смит бир йил давомида ҳар куни махфий равишда ўз севгилиси Женнифернинг қўлини сўради, деб хабар бермоқда Meduza.
Женнифер уни кўрмай турганда Дин қўлида севги изҳори в асана ёзилган тахтача билан ўзини видеога олган. Лавҳалар ҳар хил вазиятларда – машинада, душда, нонушта устида, иш, мутолаа вақтида туширилган.
https://www.youtube.com/watch?v=RJdUoiGsu64
Смит дастлабки видеони 2014 йил 8 январда – Женнифернинг туғилган кунида олган. Роппа-роса бир йилдан кейин жуфтлик қариндошлари билан Кариб денгизидаги Аруба оролида дам олаётган вақтда қизга барча 365 та видеолавҳани кўрсатишган. Ролик тугагач, Смит расман Женнифернинг қўлини сўраган.
Изоҳ (0)