6 март куни бўлиб ўтган ЎФФнинг йиллик анжуманида федерация раҳбари Мираброр Усмонов Наманган футбол федерацияси раҳбариятидан «Навбаҳор» клуби олдидаги қарзни тўлаб қўйишни талаб қилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
«Бахтиёр Ашурматов ‘Навбаҳоръда яхши жамоа шакллантиришга уринмоқда. Бу клуб, насиб қилса, яқин вақтлар ичида совриндор ўринлар учун курашади. Аммо жамоа олдида олдинги мавсумлардан қолган 4 миллиард сўм қарз бор. Қачон бу қарз бартараф этилади?
Келаси ҳафта Наманганга сафар уюштирилади. Шунга қадар қарздорликни бартараф этиш шарт», – деди Мираброр Усмонов.
Изоҳ (0)