Ўзбекистон суперкубогини бошқариб бориш вазифаси ФИФА рефериси Равшан Эрматовга топширилди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
«Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашув 8 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 14:00 да бошланади.
Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини Вадим Агишев бажаради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Суперкубок баҳсини ҳам Равшан Эрматов бошқарганди. Унда «Бунёдкор» «Локомотив»ни мағлуб этганди.
Ўзбекистон суперкубоги. 8 март. 14:00 (якшанба)
«Пахтакор» (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент), А.Расулов (Тошкент), Ж.Саидов (Тошкент), V.Агишев (Тошкент)
Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).
Изоҳ (0)