Америкалик палеонтологлар томонидан Эфиопияда топилган пастки чағ суяги қолдиқлари бундан 2,8 миллион йил олдин яшаган одамга тегишли экани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қолдиқлар аслида 2013 йилда Аваш қўриқхонасидаги Леди-Герару ҳудудидан топилган. Топилган чап пастки жағда бешта тиш ҳам бўлган. Қолдиқларнинг ёшини аниқлаш анча қийинчилик туғдирган. Анатомик таҳлилдан кейингина олимлар юқоридаги хулосани чиқарган.
Ушбу тошқотма одам қолдиқларига оид энг қадимги топилмалардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)