Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 январдаги 02-63-4-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда аҳоли томорқа хўжаликларини ривожлантириш, озиқ-овқат махсулотларини кўпайтириш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар берди.
Жумладан, Сирдарё вилоятида 81 та агрофирма ташкил этилди. Улар вилоятда мавжуд 115 000 аҳоли хонадонлари салкам 14 минг гектар томорқа ер майдонларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослашган.
Ташкил этилган агрофирмалар кўмагида вилоят аҳолисида да 180 000 мингдан ортиқ парранда тухуми, 100 мингта парранда, 36 мингдан ортиқ қўй-эчки, 20 000 га яқин қуён, 10 000 бошдан ортиқ қорамол (шундан 4 минг бош четдан келтириладиган наслли қорамоллар), 4 000 тоннадан ортиқ сабзавот, картошка ва полиз уруғлари, 107 000 минг туп мевали кўчатларга эҳтиёж борлиги аниқланди. Талабни қондириш мақсадида тижорат банклари томонидан 44,1 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилиши белгиланди.
Агрофирмалар ва таъминотчи корхоналар ўртасида уруғ, кўчатлар ва чорва молларини харид қилиш учун шартномалар имзоланди. Улар асосида кредит маблағларини ажратиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланмоқда. Вилоятда аҳоли томорқа хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳисобига жами 15 000 га яқин қўшимча иш ўринлари ташкил этиш имконияти пайдо бўлмоқда.
Аҳоли томорқаларида чорвачилик ҳисобига 10 000 та, паррандачиликни ташкил этиш ҳисобига 3600 та, томорқа майдоналарида сабзавот, полиз, картошка ва мева маҳсулотларини етиштириш ҳисобига 1400 та қўшимча иш ўринлари ташкил этилиши кутилаяпти.
Албатта, бу каби хайрли ишларни амалга ошириш уй меҳнати ва касаначиликни кенгайтириш, ва давлат томонидан уларга берилган имтиёзлардан кенг фойдаланиш имконини беради.
Хусусан, касаначилик иш ўринлари мулк солиғи ва ягона ижтимоий тўловдан озод этилади, касаначилар (томорқа эгаси) фаолият кўрсатаётган хонадонлар нотурар жойлар тоифасига ўтказилиши талаб этилмаслиги, касаначилик эҳтиёжига сарфланган электр энергияси, газ, сув ва бошқа коммунал тўловлар аҳоли тўлайдиган тарифлар бўйича қопланиши, касаначилар ишлаб чиқарган маҳсулотга сертификат талаб қилинмаслиги, тайёр маҳсулотлар сотуви лицензиясиз корхоналар зиммасига юкланиши ҳамда касаначининг фаолиятини ассосиз текширишга йўл қўйилмаслиги, фақат корхонани режали текшируви жараёнида амалга оширилиши ҳам тегишли ҳужжатларда белгиланган.
Касаначилар меҳнат муносабатлари ва муҳофазаси билан тўлиқ қамраб олинган. Жумладан, касаначига тегишли шарт-шароитлар яратилиши ва уларнинг белгиланган тартибда меҳнат ҳавфсизлиги билан ҳамда хом-ашё ва буюртмалар билан узлуксиз таъминланиши агрофирмалар зиммасига юклатилган. Шу билан бирга агрофирма касаначининг иш ҳақидан жамғариб бориладиган пенсия таъминоти ҳисобига ойма-ой бир фоиз маблағни ўтказиб борилиши орқали келгусида касаначининг ижтимоий ҳимояси ва пенсия таъминотини кафолатланишига асос бўла олади.
Изоҳ (0)