MWC 2015: Sony сувга чидамли Xperia М4 Аquа смартфонини тақдим этди
Sony компанияси Mobile World Congress 2015 кўргазмаси доирасида бир қанча янги қурилмаларни, жумладан сувга чидамли Xperia M4 Aqua смартфонини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Гаджетга 5 дюймли ва 1280×720 пикселли дисплей, 64 битли саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 615 процессори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+microSD), 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера ўрнатилган.
Смартфоннинг аккумулятори сиғими икки кун автоном ишлаш учун етарлидир. Xperia M4 Aqua’нинг ўлчамлари 145,5×72,6×7,3 мм, оғирлиги 140 граммга тенг.
Девайсда намликдан ҳимоя мавжуд бўлиб, у 1,5 метр чуқурликдаги сув тубида 30 дақиқагача қолиши мумкин, шунда ҳам унга ҳеч қандай зиён етмайди.