Гулистон шаҳар ИИБга «Экстракт-ёг» ОАЖ ишчиси ариза билан мурожаат қилиб, кечаси номаълум шахслар хизмат хонасига кириб, темир сейфдан 7 миллион сўм пулини ўғирлаб кетишганини маълум қилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар ходимлари томонидан жабрланувчи ва гувоҳлар билан суриштирув ишлари олиб борилди. Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ўғирликни шу корхонанинг икки нафар қоровули содир этганлиги аниқланди ва қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)