«Ўзкимёсаноат» Давлат акциядорлик компаниясининг расмий вакили Зафар Розиев 2015 йил 23 февраль куни UzDaily нашри томонидан тарқатилган CMEC Ўзбекистонда кимё заводини қуриши ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Қайд этилишича, 2014 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида «Ўзкимёсаноат» ҳақиқатан ҳам Хитойнинг етакчи компанияларидан бири билан «Самарқандкимё» акциядорлик жамиятида NPK-ўғитларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш лойиҳасини биргаликда амалга ошириш тўғрисида меморандум имзолаган.
Фақат бу UzDaily хабарида айтилган China Machinery Engineering Corporation эмас, балки бу борадаги лойиҳаларни илгари суришда улкан тажрибага эга бўлган ва Ўзбекистонда айнан «Ўзкимёсаноат» билан Қўнғирот сода заводини ва Деҳқонобод калий ўғитлари заводини қуриш бўйича биргаликдаги ишда муҳим тажрибага эга бўлган CITIC Construction Co., Ltd билан имзоланган.
Изоҳ (0)