Италиянинг Болтиқ ҳаво патрули миссиясини бажараётган Typhoon қирувчи самолётлари денгиз устида Россиянинг Ил-20 радиоэлектрон разведка самолётини кузатиб қўйди, деб хабар бермоқда BNS агентлиги.
Литва Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Ил-20 режасиз ва автоматик жавоб қайтаргичи ўчирилган ҳолда парвоз қилган, бироқ парвозларни бошқариш маркази билан боғланган.
Шунингдек, 25 февраль оқшомида Италия қирувчи самолётлари Россиядан Калининград вилоятига учирилган Ан-22 ва Ан-72 ҳарбий-транспорт самолётларини кузатиб қўйиш учун ҳам ҳавога кўтарилган.
Изоҳ (0)