Россия президенти Владимир Путин «РПР-ПAРНАС» раисдоши, «Солидарность» ҳаракати аъзоси Борис Немцовнинг Москвада ўлдириб кетилиши юзасидан тергов ишларини ўз назорати остига олди, деб ёзади «Ведомости» давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
«Путин ушбу шафқатсиз қотиллик буюртмага кўра амалга оширилганини билдирувчи барча белгилар мавжудлиги ва у провокация хусусиятига эгалигини таъкидлади», — деди матбуот котиби.
Сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши факти бўйича Россия Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, Борис Немцов Москва вақти билан 27 февраль 23:15 да (Тошкент вақти билан 28 февраль 01:15 да) Москва марказидаги Москворецкий кўпригида отиб ўлдирилди.
Ички ишлар вазирлиги расмий вакили сўзларига кўра, Немцов қиз дўсти билан кўприкдан ўтаётган маҳал оқ рангли машинадан унга қарата олтита ўқ отилган. Шулардан тўрттаси мухолифатчига келиб теккан. Қотиллик чоғида сиёсатчининг ёнида бўлган қиз сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)