2015 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йили «Олий ўқув юртининг энг яхши ўқитувчиси» умумреспублика танлови ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 24 февралдаги қарорида кўзда тутуилган, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Танлов икки босқичда ўтказилади. 1 апрелдан 31 майгача олий ўқув юртларининг ичкарисида ўтказиладиган босқичда иштирокчилар томонидан тақдим қилинган ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-марифий материаллар таҳлил қилинади, шунингдек очиқ дарслар ўтказилади ва баҳоланади. 2−20 сентябрь кунлари ўтказиладиган Республика босқичида эса иштирокчиларнинг тақдимотлари ва олий ўқув юртларининг тавсияномалари кўриб чиқилади, кейин қатнашчилар ўз тақдимотларини намойиш этади.
Ғолиблар 25 йўналиш бўйича учта номинацияда: «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог», «Энг яхши тадқиқотчи педагог» ҳамда «Инновация ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича энг яхши педагог» аниқланади. Танлов ғолиби дипломи дарсликлар чиқариш ва мақолалар чоп этиш бўйича талабларни бажаришга тенглаштирилади ва бу илмий даражаларга номзодлик қилиш учун ёрдам беради.
Изоҳ (0)