Германиянинг Делменхорст шаҳридаги шифохонада ишловчи 38 ёшли тиббиёт ходими икки нафар беморни ўлдиргани ва яна икки нафарининг жонига қасд қилишга урингани учун умрбод озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Meduza.
Психиатрия экспертизаси чоғида у 30 беморни ўлдирганини тан олган. Буни судда уни даволаётган врач маълум қилган. Бироқ бундай экспертиза вақтида берилган баёнот тан олиш акти ҳисобланмаслиги туфайли суд буни инобатга олмаган.
Психиатрнинг сўзларига кўра, тиббиёт ходими кейинчалик реанимация чораларини кўриш учун беморларга юрак-қон томир касалликлари учун кучли таъсир қилувчи дориларни атайин ўтказган. У бу ишни қутқарилган беморларданминнатдорчилик эшитиб, руҳий қониқиш ҳосил қилиш учун амалга оширганини айтган. У жами 60 га яқин беморга кучли дорилар бўлган, улардан ярми тирик қолган.
Изоҳ (0)