MCSquared реклама агентлиги актриса Шерон Стоунга Эквадорда Chevron нефть корпорациясига қарши кампаниядаги иштироки учун тўланган пуллар қайтарилишини сўраб судга мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Актриса 2014 йил апрель ойида агентлик томонидан ташкиллаштирилган тадбирларда қатнашиши керак бўлган, бироқ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганини айтиб, керакли жойга бормаган.
MCSquared Стоун ва унинг агентларидан жами 352 минг доллар талаб қилмоқда. Бундан 275 минг доллар – унинг гонорари, 77 минг доллар 9 сент эса сафар харажатлари учун тўланган пулларни қоплаш учунлиги айтилган.
Изоҳ (0)