Ҳиндистонда давлат муассасаларидан махфий маълумотларнинг тарқалиб кетишига оид катта можарога алоқадорликда мамлакатнинг камида бешта энг муҳим вазирликлари ҳам айбланмоқда, деб хабар берди ТАСС.
Бир неча йиллар давомида Ҳиндистоннинг Нефть ва табиий газ, Атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги, Кўмир саноати, Энергетика ва Мудофаа вазирликларидан махфий маълумотларни ўғирлаб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олина бошланган. Бу ишларнинг ташкилотчиси Indiaнпетро энергетика порталида муҳаррир бўлиб ишлаган жоурналист Сантану Сайкиа бўлган.
У ўзининг олти нафар шериги билан ёпиқ давлат ҳужжатларини манфаатдор хусусий компанияларга сотганликда айбланиб қўлга олинган. Кейинроқ қўлга олинганлар сони 15 нафарга етган. Махфий ҳужжатларнинг нусхаларини тунда вазирликлардан олиб чиқиб, буюртмачилар – йирик нефть компанийлари вакиллари мўмай нақд пул эвазига сотишган. Битта ҳужжат учун 8 минг доллардан 320 минг долларгача тўланган. Жиноятчилар ўғирланган ҳужжатлар учун жами 1,63 миллиард доллардан ортиқ пул олган.
Ҳужжатлар асосан бюджет, нархлар борасидаги ҳукумат стратегияси, суд ишлари, нефть сотиб олиш режалари, ёқилғи соҳасидаги субсидиялар ҳақида бўлган. Қайд этилишича, ўғирланган ҳужжатларни ҳатто Ҳиндистон бош вазири ҳам жиноятчилардан кейин ўқиган. Ҳозирда бир нечта нефть компаниялари раҳбарияти вакиллари ҳам бу иш юзасидан сўроққа тутилмоқда.
Изоҳ (0)