Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг невараси шаҳзода Уильям тез ёрдам вертолётини бошқариш бўйича ўқишни тугатган ва жорий йилнинг ёзидан ишга киришади, деб хабар бермоқда ТАСС.
2014 йил кузида Буюк Британия Ҳарбий ҳаво кучларининг қидирув-қутқарув вертолёти учувчилигидан кетган шаҳзода ўқишни сентябрь ойидаёқ бошлаган. Ҳозиргача Уильям 14 та имтиҳон топшириб, ҳаво тез ёрдами хизматининг лицензияли учувчисига айланган.
Бироқ бевосита профессионал фаолиятга киришиш учун у бўлажак иш берувчининг махсус курсида ҳам қатнашиши керак. Машғулотлар Уильямнинг Осиё бўйлаб турнеси якунлангач бошланиши кўзда турилмоқда.
Изоҳ (0)