Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўганнинг оила аъзоларининг барча қўриқчилари президентнинг қизи Сумеега суиқасд тайёрланаётгани ҳақидаги хабардан кейин ўзгартирилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Анқара прокуратураси ўтган ҳафтада Эрдўганнинг аризасига биноан президент оиласи аъзоларига нисбатан таҳдидлар юзасида текширув бошлаган. Қатор турк ОАВлари эса 7 июнь куни ўтказилиши режалаштирилаётган парламент сайловлари арафасида ҳокимиятдаги Адолат ва тараққиёт партиясининг сайловлолди кампаниясини бузиш мақсадида Сумеега суиқасд тайёрланаётгани ҳақида хабар берган.
Қайд этилишича, Эрдўған оиласининг қўриқлаш хизмати полициянинг олий тоифали бўлинмалари ҳисобига кучайтирилган. Аввалроқ, Сумее Эрдўған парламент сайловларида ўз номзодини қўйиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)