Германия прокуратураси 94 ёшли немисга Иккинчи жаҳон уруши вақтида Польша ҳудудидаги Освенцим (Аушвиц-Биркенау) қийноқлар лагерида 3681 нафар маҳбусни ўлдиришда иштирок этишда айблов эълон қилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Ёши улуғлигига қарамай, гумондор суд олдида жавоб беради. Унинг исми маълум қилинмаяпти. Пенсионер 1944 йилнинг 15 августидан 14 сентябригача бўлган даврда Освенцим лагерида амалга оширилган жиноятлар учун судланади.
У ўша даврда Германиянинг СС махсус хизмати сержанит бўлиб, лагердаги шифохонада ишлаган ва шу сабабли 1944 та қотилликни амалга оширишда ёрдам берганликда айбланиши мумкин.
Изоҳ (0)