Қизини Тошкент Давлат педагогика университетига ўқишга киритишни ният қилган фуқаро олий ўқув юрти олдида бир йигит билан танишиб қолди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Бироз суҳбатлашгач, йигит отанинг ишончига кириб, ўзини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қизни ўқишга киритиб қўйиши мумкинлигини айтди. Гап орасида у қизнинг 6500 АҚШ доллари эвазига ўқишга кириб кетишига кафолат берди.
Фирибгар бир танишига мўмай пул ваъда қилиб, «домла» ролини ўйнаб беришини сўради. Салдан кейин «мижоз»нинг шубҳаларини йўқотиш мақсадида «домланинг шогирди» ролини «домла»нинг фарзанди ўйнаб берди.
Бироқ фирибгарларнинг фаолияти тез орада СВОЖЖДЛҚК департаментининг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан фош қилинди.
Изоҳ (0)