Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников бошчилигидаги делегация зўравон экстремизмга қарши кураш бўйича саммитда қатнашиш учун АҚШ пойтахтига учиб кетди, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Вашингтондаги саммитда хавфсизлик хизматлари раҳбарлари хорижлик террорчиларга қарши курашиш масаласини муҳокама қилиб, бундай шахслар ҳақида маълумот алмашишнинг технологик ечимлари билан бўлишиши кутилмоқда.
Вашингтонда давом этаётган саммитда 70 га яқин давлат вакиллари иштирок этаётгани қайд этилган.
Изоҳ (0)