2014 йилда Афғонистонда ноқонуний қуролланган гуруҳлар ва ҳукумат қўшинлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар кўпайиши, шунингдек халқаро ҳарбий контингентнинг камайиши оқибатида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони 2013 йилга нисбатан 22 фоизга ошди, деб хабар бермоқда UzDaily.
БМТнинг Афғонистондаги миссия маълумотларига кўра, 2014 йилда мамлакатда тинч аҳолидан 3699 киши ўлдирилиб, 6849 киши жароҳат олган. Бу 2009 йилдан буён энг юқори кўрсаткич эканлиги қайд этилган. Ҳалок бўлганларнинг 714 нафари болалар, 298 нафари аёллар бўлган.
Қурбонларнинг 72 фоизи жангари гуруҳларнинг, 12 фоизи ҳукумат кучларининг, 2 фози халқаро хавсизлик кучларининг ҳаракатлари оқибатида, 10 фоизи жангари гуруҳлар ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар, 3 фоизи урушдан кейин қолган портловчи моддалар ҳаракатга келиши туфайли ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)