Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида шахмат бўйича ФИДЕ Гран-присининг учинчи босқичи давом этмоқда. Сайёрамизнинг энг кучли гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган нуфузли мусобақада ҳамюртимиз 2004 йилги жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Илк турни оқ доналарда ўйнашига қарамай бой берган ҳамюртимиз 16 февраль куни ўтказилган 2-турда бироз кутилмаган натижа қайд этди. Қосимжонов қора доналарда ўйнашига қарамай, Шахрияр Мамадияровни мағлуб этди. Озарбайжонлик гросмейстер илк турда қора доналарда франциялик Максим Ваше-Лагравдан устун келди. Кечаги қолган барча партиялар дуранг натижа билан якунланди.
Бугун, 17 февраль куни Рустам Қосимжонов 3-турда оқ доналарда голландиялик Аниш Гири билан ҳисоб-китоб қилади. Бугун тур олдидан ҳамюртимиз бир очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. Кучли учлик бораётган Евгений Томашевский, Александр Гришук ва айнан Ани Гири ҳисобида 1,5 тадан очко бор.
Изоҳ (0)