Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Францияда жангарилар ҳужуми хавфи фавқулодда баланд бўлиб қолмоқда, ва кучайтирилган хавфсизлик чоралари талаб қилингунича амалда бўлади. Бу ҳақда Франция бош вазири Мануэль Вальсга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AP

Фото: AP

«Хавф шунчалик юқори бўлар экан, биз ушбу чораларни зарур бўлган муддатгача узайтирамиз», — деди Вальс Даниядаги яҳудийлар ибодатхонаси ва маданият марказига бўлган ҳужумларни изоҳлар экан.

Эслатиб ўтамиз, 15 февраль, якшанбага ўтар кечаси Дания пойтахтидаги синагогалардан бирида номаълум киши ўт очди, натижада бир киши ҳалок бўлди, икки нафар полиция ходими яраланди. Бундан бир неча соат аввалроқ эса Krudttoenden маданият марказига ҳужум уюштирилган эди. У ерда сўз эркинлиги масалаларига бағишланган мунозара иштирокчилари карикатурачи рассом Ларс Вилкс раҳбарлигида йиғилган эди. Вилкс 2007 йилда Муҳаммад (с.а.в.)пайғамбар карикатураларини чоп этгани учун террорчи айнан унга суиқасд қилмоқчи бўлгани тахмин этилмоқда. Шунингдек, учрашувда Франциянинг Даниядаги элчиси ҳам бўлган. Улар жабр кўрмаган, бироқ бошқа бир эркак ҳалок бўлган, уч нафар полициячи яраланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)