Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов мавсумолди тайёргарлиги доирасида Чехиянинг «Виктория» жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида (2:0) жароҳат олди, деб хабар беради «Uff.uz».
Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушган эди, аммо 43-дақиқада майдондан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Вандерсон туширилди.
Ҳозирча Одил Аҳмедовнинг жароҳати тафсилотлари маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё Кубогидан иштирок этгани туфайли «Краснодар»нинг биринчи йиғинини ўтказиб юборган эди. Осиё Кубогидан сўнг бироз таътилга чиққач, клубининг иккинчи йиғинидаги иштирокини бошлади. Одил Аҳмедовнинг тикланиши учун қанча вақт талаб қилиниши аниқ эмас.
Изоҳ (0)