Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан Солиқ кодексининг 45-моддасига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ўзгартиришга кўра тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ereport Service МЧЖ билан ҳамкорликда жорий йилнинг 24 февраль куни WйндҳамТашкент меҳмонхонасида тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ва бош ҳисобчиларининг солиқ, молиявий ва статистик ҳисоботларини электрон тартибда топшириш, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов тизими ҳамда солиқ ҳисоботларига 2015 йилда киритилган ўзгартиришлар билан боғлиқ билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилади.
Изоҳ (0)