Таниқли хитойлик актёр Жеки Чаннинг ўғли Жейси олти ойлик қамоқ жазосини ўтаб, озодликка чиқди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Аввалроқ Пекиннинг Дунчен тумани суди уни гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи шахсларга жой беришда айблаган эди. Шунингдек, унга 2 минг юань (328 доллар) миқдорида жарима ҳам солинган.
32 ёшли Жейси Чан 2014 йилнинг августида Пекиндаги квартирасида наркотик моддаларни истеъмол қилишда гумон қилинган шахслар аниқлангач қўлга олинган. Кичик Чан, шунингдек у билан бирга қўлга олинган таниқли тайванлик актёр Кай Ко марихуана истеъмол қилгани аниқланган.
Изоҳ (0)