Минскда Украинадаги вазият юзасидан Россия, Германия, Франция ва Украина раҳбарлари иштирокида «нормандча формат»даги музокаралар 13,5 соатдан буён давом этмоқда, деб хабар берди «Европейская Правда».
Бугун соат 12:00 га яқин Порошенко ва Путин музокаралар залидан чиққан, кейинроқ эса Меркель ва Олланд ҳам чиққан. Agence France-Presse ахборотига кўра, Пётр Порошенко музокараларда Россия қабул қилиб бўлмайдиган шартлар қўйганини маълум қилган.
#BREAKING: 'Unacceptable' Russian conditions at Minsk summit: Ukraine president
— AFP News Agency (@AFP) February 12, 2015
ТАСС хабар беришича, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд Россия президенти Владимир Путин билан ёпиқ эшиклар ортида алоҳида суҳбат ўтказган.
Изоҳ (0)