Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Korean Air авиакомпаниясининг собиқ вице-президенти Чо Хен А ўз лавозими ваколатларини суистеъмол қилгани учун бир йилга қамалди, деб хабар бермоқда The New York Times.

Фото: New York Times

Фото: New York Times

Уни 3 йилга қамашни сўраган қораловчилар компания раҳбариятини Хен Анинг қилмиши борасида сукут сақлаши учун экипаж аъзоларига пул берганликда айблаган эди. Аввалроқ, аёлнинг отаси ва компания президенти Чо Ян Хо қизининг «аҳмоқона» қилиғи учун узр сўраб, уни вице-президентлик лавозимидан озод қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 5 декабрь куни Чо Хен А катта стюардни тушириб қолдириш учун учишга тайёрланаётган самолётни орқага қайтаришни талаб қилган. Унинг ғазабига ўзи сўрамасидан тузланган ерёнғоқ беришгани, шунингдек, у ликопчада эмас, балки ёпиқ пакетчада берилгани сабаб бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди