Испания шарқида, Барселона яқинида жойлашган Лес-Комес-де-Игуалада шаҳри осмонини заҳарли сариқ булут қоплади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Қайд этилишича, кимёвий моддаларни тушириш вақтида портлаш содир бўлган ва оқибатда уч кишига зарар етган. Шундан кейин ҳавода азот кислотаси ва темир хлорид қўшилмасидан иборат заҳарли сариқ булут тарқалган.
Жабрланувчилар шифохонага олиб борилган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари воқеа жойида ишламоқда. Аҳолига кўчаларга чиқмаслик ва деразаларни очмаслик маслаҳат берилган. Автомобиль ва темир йўл ҳаракати тўхтатилган. Минтақада шамолсиз об-ҳаво ҳукм сураётгани учун мутахассислар булут қачон тарқалишини айтиб бера олмаяпти.
Изоҳ (0)