Facebook ижтимоий тармоғи ўлган одамларнинг аккаунтларига нисбатан муносабатини ўзгартирди: эндиликда фойдаланувчилар вафотларидан кейин аккаунтларига нима бўлишини ўзлари ҳал қилади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Facebook аккаунтлар эгаларига уни ўлимдан кейин бошқарувчини тайинлашга рухсат беради ва бу инсон эски пост ёко фотосуратларни таҳрирлай олиш ва аккаунтни бутунлай ўчириш имкониятларисиз аккаунтни қисман бошқариш имконига эга бўлади. Муқобил йўл сифатида, дунёдан ўтгач ўзи ҳақидаги маълумотларни бутунлай ўчириш имкони берилади.
Ҳозиргача Facebook ўлими ҳақида хабар топган фойдаланувчиларининг ёзувларини автоматик равишда бутунлай музлатиб қўяётган эди. Ушбу сиёсат бундан буён ҳам юқоридаги йўллардан бирини танламаган фойдаланувчилар учун қўллашда давом эттирилаверади.
Изоҳ (0)