Жанубий Кореядаги Инчхон халқаро аэропорти яқинида 11 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 9:30 да юзга яқин транспорт воситаси, жумладан мактаб автобуси иштирокида йирик йўл-транспорт воситаси содир бўлди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, 60 дан ортиқ автомобилга зарар етган, 40 га яқини эса ҳодиса оқибатида кўприкда қамалиб қолган. Шунингдек, камида икки киши ҳалок бўлиб, 63 киши жароҳат олгани хабар қилинган.
Жабрланувчилар орасида Хитой, Таиланд, Вьетнам, Япония, Филиппин, Бангладеш, Швейцария ва Россия фуқаролари бўлган. Аварияга қуюқ туман сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)