2015 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган БМТ бош котиби махсус вакили ва Афғонистонга кўмак бериш бўйича БМТ миссияси раҳбари Николас Хайсни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув чоғида томонлар долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилдилар.
Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон томони ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг қатор чиқишларида ва қонун сифатида қабул қилинган Ташқи сиёсий фаолият концепциясида баён қилинган очиқ ва тушунарли нуқтаи назарга эгалиги таъкидланди. Ўзбекистон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик, у билан икки томонлама ҳамкорлик қилиш, афғон халқига ижтимоий-иқтисодий қайта тикланишда, транспорт-коммуникация, энергетика ва бошқа соҳаларда аниқ мақсадга йўналтирилган ёрдам кўрсатиш сиёсатида қатъий туради.
Изоҳ (0)