ФИФА ташкилотининг сайловлар бўйича махсус қўмитаси президентлик лавозимига тайинланиши мумкин бўлган тўртта расмий номзоднинг рўйхатини тасдиқлади, деб хабар беради «Uff.uz».
Қауд этилишича, Халқаро футбол уюшмаси раҳбари — Йозеф Блаттер, Иордания шаҳзодаси — Али бин Ал-Хусайн, Голландия футбол иттифоқи президенти — Михаэль ван Праг ва Португалия термасининг собиқ футболчиси — Луиш Фигу президентлик учун ўз номзодини қўйган.
Сайловлар 2015 йилнинг 29 май санасида бўлиб ўтади.
Европа матбуотининг хабарларига қараганда, энг кўп овозни амалдаги президент Йозеф Блаттер олиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)