Латвия ва Ўзбекистон футзал миллий терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Бу сафар жамоалар пойтахт Рига шаҳридаги Rīgas Olimpiskais sporta centrs аренасида тўқнаш келди. Ушбу ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Даврон Чориев, Тимур Садиров ҳамда жамоа сардори Артур Юнусов киритилган голларга муаллифлик қилди. Мезбонлардан Сергеюс Нагибинс ва Максим Сенс ўзини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни ўтказилган илк ўйинда Ўзбекистон футзалчилари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси Тошкентга қайтиб келади.
Латвия — Ўзбекистон 2:3
Голлар: Сергеюс Нагибинс, Максим Сенс — Артур Юнусов, Даврон Чориев, Тимур Садиров
Огоҳлантиришлар: Максим Сенс, Игорь Дак — Даврон Чориев
Изоҳ (0)