Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани Ички ичлар бўлими навбатчи қисмига ўғрилик ҳақида маълумот келиб тушди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Туманда яшовчи киши ўзининг Damas русумли автомобилида уйига келган, бироздан кейин кўчага чиққач, машина жойида бўлмаган.
Жабрланувчи берган аризага асосан зарур чора-тадбирлар кўрилди ва тез орада ўғри қўлга олинди. У шу туманда яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)