Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг 10 ёшли қизи София «Голос. Дети» телешоусида ўз омадини синаб кўрди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
София саҳнада Sunny қўшиғини ижро этган. Танлов шартларига биноан, иштирокчилар куйлаётганда ҳакамлар орқага қараб ўтиради. Овоз ва ижро ёқсагина улар ўгирилади ва қатнашчида кейинги босқичга ўтиш имконияти пайдо бўлади. Бироқ 4 нафар ҳакамнинг бирортаси Софияга ўгирилмаган.
Ижро якунида ҳакамлар Украина бош вазирининг қизига ўгирилмаганини билгач, ҳайратда қолишди. Шундан кейин уни турли хушомадлар билан овунтиришга ҳаракат қилишди. Бу пайтда саҳна ортида Арсений Яценюк ва рафиқаси қизни кутиб турган эди. У чиқиб кетгач, ота-онаси Софияни юпатган.
Изоҳ (0)