Украина Олий Радаси россиялик жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2014 йил 1 январдан кейин ишлаб чиқарилган фильмларни намойиш этиш ва тарқатишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда Meduza.
Шунингдек, ушбу қонун Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва қуролли кучлари фаолиятини тарғиб қилувчи ҳар қандай фильм намойишини тақиқлайди.
Қонун лойиҳасини 259 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Қонун эълон қилинганидан 2 ой ўтгач кучга киради. Унинг бузилиши энг кам иш ҳақининг 10−50 баравари миқдорида жарима тўлашга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)