Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг тоғли ҳудудидаги қишлоқда яшовчи йигит гулзор яратиш ниятида 2014 йил март ойида томорқасига ҳар хил турдаги гул уруғларини сепди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Кўп ўтмай, уруғлар ниш уриб чиқар экан, боғбон йигит уларнинг орасида бошқа гулларга ўхшамайдиган ниҳоллар борлигини сезди. У таркибида гиёҳванд моддаси бўлган 25 туп наша ўсимлигини алоҳида идишларга кўчириб ўтқазди ва уларни пана жойда парваришлай бошлади.
2014 йил 17 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан йигит ҳовлисида 2 туп, молхонаси томида тупроқ тўлдирилган қоплар ва металл қутиларга экилган жами 25 туп гиёҳвандлик ўсимлиги ўстирилаётгани аниқланди. Судга оид кимёвий экспертиза мазкур ўсимликлар наша эканлигини аниқлаб берди. Натижада қамашилик йигит 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)