Алишер Навоий ўзининг «Фарҳод ва Ширин» достонидан инсон ақли ва маҳорати эвазига яратиш мумкин бўлган кашфиётлар ҳақида сўз юритган. Бу ҳақда филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Унинг сўзларига кўра, 400 нафар олим томонидан яратилган Искандар ойнаси замонавий телевидение, шунингдек Интернет белгиларини кўрсатиб берган.
«Садди Искандарий» достонида эса денгиз остини тадқиқ қилувчи сувости кемалари, Искандарнинг дарёлар узунлигини ўлчаши, бутун дунёни кўрсатувчи коса каби ноёб буюмлар ҳақида эслатилгани қайд этилган.
Изоҳ (0)