Жанубий Кореянинг «Sports Choson» нашри хабарига кўра, бугун олимпия терма жамоамиз аъзоси Тоҳир Шамсиддинов кореялик жабрдийда Шим Санг Миндан узр сўраган. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Футболчимиз ва мураббийлар штабимиз Жанубий Корея олимпия терма жамоаси жойлашган меҳмонхонага борган ва бўлиб ўтган воқеадан чуқур афсус билдирган.
Корейс нашрининг давом этиб ёзишича, Ўзбекистон футбол федерацияси корейс томонига узрнома юборган ва Тоҳир Шамсиддинов Тошкентга йўл олган. Шунингдек, Жанубий Корея футбол ассоцияцияси Ўзбекистон футбол федерациясининг узрномасини қабул қилган ва 27 март куни иккала мамлакат миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)