Анқарада Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга қарши қаратилган суиқасднинг олди олинди. Бу ҳақда Today’s Zaman ахборотига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, шаҳар марказида икки портлаш — дастлабкиси Эрдўған кортежи пайдо бўлишидан 15 дақиқа аввал, иккинчиси эса ярим соатдан сўнг юз берган.
Портлашлардан сўнг Анқара полицияси қидирув-тинтув ишлари давомида яна иккита портловчи қурилма топган.
Хабар берилишича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилган.