КХДР раҳбари Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳарбий денгиз кучлари қисмлари манёврларига бошчилик қилди, деб хабар бермоқда «Kommersant.ru».
Машғулотлар давомида КХДР раҳбари мамлакатнинг «ҳар қандай урушга, жумладан, ядровий урушга ҳам тайёр» эканлигини маълум қилди.
Хабарларга кўра, ўқув машқлари давомида КХА операцион йўналишида бирор кема пайдо бўлиб қолиши ҳолатига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, бундай вақтда рақибга ҲҲК ва ҲДК воситалари, шу жумладан, сувости кемалари билан кутилмаган зарба бериш машқлари бажарилди.
КХДР раҳбари сўзларига кўра, Корея денгиз қирғоқларига АҚШнинг ҳарбий кема юбориши эҳтимоли жуда юқори.
Изоҳ (0)